Tarjimonlar sayti
Yakshanba, 27.07.2025, 16:05
Меню сайта

Форма входа

Друзья сайта

Статистика

Мини-чат

Наш опрос
Qaysi tilga tarjima qilishni ma'qul ko'rasiz?
Всего ответов: 107

[ Новые сообщения · Участники · Правила форума · Поиск · RSS ]
  • Страница 1 из 1
  • 1
Янги луғат
pionerДата: Payshanba, 16.10.2008, 22:37 | Сообщение # 1
Рядовой
Группа: Пользователи
Сообщений: 2
Репутация: 0
Статус: Offline
2007 йилда камина томонидан тузилган “Ҳарбий атамаларнинг қисқача изоҳли луғати” дунё юзини кўрди (Ўзбекистон муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш республика агентлигида 2008 йил 3 апрель куни 2542 рақами билан асарлар реестрига киритилди).
Ушбу луғатда 1500 дан ортиқ атамаларга изоҳ берилган бўлиб жами 393 саҳифадан ташкил топган. Луғат ҳарбий атама ва тушунчаларни ягона тизим ва бир хил мазмунда тушуниш ҳамда шахсий таркибнинг жанговар ва ижтимоий-сиёсий тайёргарлик самарасини ошириш мақсадида яратилди.
Луғатда ҳарбий соҳага тааллуқли атама ва тушунчаларнинг изоҳлари берилган бўлиб, Қуролли Кучларимизда қўлланилиб келинаётган ҳамда хорижий армияларда мавжуд ҳарбий техника ва қурол-аслаҳа намуналарининг тавсифлари келтирилган. Унга Қуролли Кучларимиз ҳаёти, фаолияти, жанговар ва ижтимоий-сиёсий тайёргарлиги, қўшинлар хизмати каби деярли барча масалаларни ўз ичига қамраб олган атама ва уларнинг изоҳлари киритилган.
Луғатнинг жанговар ва ижтимоий-сиёсий тайёргарлик тизимидаги амалий жиҳатларидан яна бири шундан иборатки, машғулот раҳбари томонидан машғулотга тайёргарлик кўриш ва шу мақсадда зарурий ҳужжатларни шакллантириш мобайнида адабиётлар қидириш ва айримларининг матнларини таржима қилишга сарфланадиган вақт сезиларли даражада қисқаради.
Тингловчилар (курсант ва талабалар) эса ўз навбатида ушбу луғатдан мустақил иш соатларида ўқув қўлланма сифатида фойдаланишлари мумкин.
“Ҳарбий атамаларнинг қисқача изоҳли луғати” даги материаллар рус тилидаги оммабоп (иловада санаб ўтилган) адабиётлардан олинди ва таржима қилинди. Луғат ҳарбий хизматчилар тоифаларининг кенг доираси, шунингдек олий ўқув билим юртларининг ҳарбий факультет ва кафедралари талабаларига ҳамда чақириққача тайёргарлик тизимида фойдаланишга мўлжалланган.
Луғат борасидаги танқидий фикр-мулоҳазалар ҳамда уни келгусида янада бойитиш ва такомиллаштириш бўйича билдириладиган барча фикр-мулоҳазаларни rikosh67@mail.ru га юборишингизни сўрайман.
Бугунги кунда “Халқаро ва миллий хавфсизликка оид ҳарбий атамаларнинг изоҳли луғати” устида иш олиб бормоқдаман.


Tilga e'tibor - elga e'tibor
 
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск:

Copyright MyCorp © 2025